Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Мужрим-Обид) Мужрим-Обид Олами фонийда кулфатсиз маконе топмадим, Ғайри андиҳу ғаму оҳу фиғоне топмадим, Бир аниси шоду ғам ширин забоне топмадим, Меҳр кўп кўргуздум, аммо меҳрибоне топмадим, Жон басе қилдим фидо, ороми жоне топмадим. Даҳр аро ёлғуз ўзумдек хоксоре кўрмадим, Бекасу беёру беғамхору хоре кўрмадим, Бир хазони noumidi навбаҳоре кўрмадим, Ғам била жонимға еттим, ғамгусоре кўрмадим, Ҳажр ила дилсўхта бўлдум, дилситоне топмадим. Ким кўрубдур мен киби расвойи даврон бағри қон, Волау шайдо эрур ақлим ани кўрган замон, Сарф бўлди хизматида гарчи жони нотавон, Ишқ аро юз минг маломат ўқиға бўлдум нишон, Бир камон обруда тузлукдин нишоне топмадим. Оҳи дард олудим учун равнақи ишқим аён, Субҳи иқболим эрур идбор шомиға ниҳон, Борму йўқ гулзори олам ичра мандек боғбон, Кўнглум ичра сарв ўқдур ғунча пайкон, гул тикон, Даҳр боғи ичра мундоқ гулситоне топмадим. Фаҳмиға лойиқ амал қилғучи олим кўрмадим, Кўрдум, аммо табъини бир сўзда солим кўрмадим, Эй кўнгул сендин ба жуз ранжи мулойим кўрмадим, Ҳусн мулки ичра сендек шоҳи золим кўрмадим, Ишқ кўйида ўзумдек нотавоне топмадим. Токи ҳар девони таҳрир айлади ғам қиссасин, Дарж қилди дафтари кўнглида боби ғуссасин, Гарчи кўрмай қолмишам ушшоқ жисми жуссасин, Кўп ўқудум Вомиқу Фарҳоду Мажнун қиссасин, Ўз сўзумдин булъажаброқ достоне топмадим. Обиди саргаштаи маҳжур доғи анжуман, Бир дуогўйи ҳақири сокини байтул-ҳазан, Этмасун ағёрдин дилдор кўнглига сухан, Ул амон ичинда бўлсун, эй Навоий, гарчи ман, Бир замон ишқида меҳнатдин амоне топмадим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Mujrim-Обид%29. Downloaded from uzbekai.com.