Арзи аҳволи бу фақиру ҳазин... Мужрим-Обид Арзи аҳволи бу фақиру ҳазин, Бажаноби муҳибби ибрат бин. Ya’ни мен бор эдим муҳаққари дун, Хоксори кам эътибори забун. Давлати волидайни пушту паноҳ, Ҳам йигитлик ғурури ҳодийи роҳ. Ҳаваси жоҳу манзилу маъво, Тушти бошимға яна кўп савдо. Ринд аҳлиға рафту омад деб, Моне’ элни кўруб хушомад деб. Қанда бир базм бўлса ҳозир эдим, Кўп тамошо кўрарга нозир эдим. Ҳама эл суҳбатимға толиб эди, Орзулар кўнгулга ғолиб эди. Иззатим, ҳурматим фузунроқ эди, Ҳар тараф борғали йўлим оқ эди. Бандадин эҳтиёж йўқ эрди, Кўнглимиз бу сабабга тўқ эрди. Кунда кўп меҳмон кузатмак ила, Бирин олиб, бирин узатмак ила. Қанда бўлса муҳаббат аҳли-ю, доғ, Айлар эрди бу нотавонни сўроғ. Мен ҳам онлар била бўлуб хурсанд, На ғами ую, на зану фарзанд. Мутааддид ҳақирхона қилиб, Меҳмон келгали баҳона қилиб. Йўллари узра интизор эдим, Эл оросида эътибор эдим. Умр бори бу йўлда бўлди адо, Эмди ўтган кунимга вовайло. Қарилиғ қирқ ёш мобаъди, Наҳсликдур бу йўл, ул саъди. Бўлди фарзандлар бариси касир. Манга бўлди бу муқтазойи замир. Ким алар соясида бўлсам пир, Ула турғонда қилғуси тавфир. Жоним осойиши алар биладур, Шомнинг зийнати саҳар биладур. Ya’ни фарзандлар мулозим эрур, Хизматим барчасиға лозим эрур. Бўлушурлар ўларгача манга ёр, Ҳар на амр айласам эрур тайёр. Ғалату беҳаво деб эканман, Сўзларим кўп хато деб эканман. Ҳайф молу манол беҳуда сарф, Ки ани айлагай зиён ила ҳарф. Ману жоним билур на ўтти манга, Осмондин на жавр етти манга. Икки ўғилу беш қиз бариси, Ҳар бири бўлдилар бир уй эгаси. Ҳар ким ўз рўзгори бирла хуш, Кўҳна вайронада мену бойқуш. Кўрдиларким атода йўқ дирҳам. Рафту омадни қилдилар барҳам. Волидалари бевафо бўлди, Бизга бўлди, наким жафо бўлди. Ушбу қарридин этмадилар йод, Анинг учун мену кўнгул ношод. Неча манзумани савод этсам, Мен анингла кўнгулни шод этсам. Эйки, фарзанд деб йиғарсан мол, Санга ҳам бор бу сифатлик ҳол. Берса фарзандингга худойим зар, Сендин ар қолмаса ҳам анга етар. Ул ҳам ул бир эгани махлуқи, Анга маълум эрур бору бйўқи. Берса неким ҳазойини тўладур, Дема харж ўлғон ила кам бўладур. Ўзунгга масриф айла борингни, Хуш кечур умру рўзгорингни. Бўла олсанг мужаррад ўл, эй ёр, Кадхудо бўлмағил басад зинҳор. Кадхудолиққа мубтало бўлма, Хотун учраса ошно бўлма. Гар чидай билмасанг, билиб қил ишинг, Бўлмағил хору зор ёзу қишинг. Умр ёшдин ўтар, ҳавас дилдин, Оёғинг ҳеч узулмагай гилдин. Кору боринг эрур пушаймонлиғ, Бори суду зиён паришонлиғ. Кўр мени холими-ю, ибрат ол, Мендин ўтган на эрса йодингга сол. Менда ҳам бор эди бу хил кирдор, Охиру оқибат бу бўлди кор. Рўзгор аҳли ичра хор ўлдум, Адвани аҳли рўзгор ўлдум. Манга йўқ ғамгусору шафқатлиқ. Аҳли авлоддин муравватлиқ. Дегай отам қошида бор бўлай, Ғаму шоди етишса ёр бўлай. Бир қуруқ чўби бед бўлмишман, Ҳамади noumed бўлмишман. Эмди манда на орзу, на ҳавас, Ғайри туфроғ узра кўмилмагу бас. Эмди бу сўзни ихтисор қилай, Нафъи йўқ, юз ёзай, ҳазор қилай. Хатм этай ончи ҳасби ҳолимни, Ғазалиётими, мақолимни. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Арзи_аҳволи_бу_фақиру_ҳазин.... Downloaded from uzbekai.com.