Эшитдим ул пари ағёр бирла ошно бўлмиш... Мужрим-Обид Эшитдим ул пари ағёр бирла ошно бўлмиш, Мени кўзумға бу равшан жаҳон шоми қаро бўлмиш. Кўзум оқу қароси дўстлар бўлмас харидорим, Магар бозори меҳр ичра матоим кам баҳо бўлмиш. Жаҳондин шавкат оти қатъу кулли муртафи’ бўлди, Ки бу бечораға аҳбоб кўп номеҳрибон бўлмиш. Ҳужуми ҳасрату ғамдин силинди ҳосили жисмим, Камоли заъф кўрким пўст бирла устихон бўлмиш. Қарибсан ҳам кўнгулни завқи дунёдин кўтармассан, Надер Мужрим демай халқи жаҳон ишинг хато бўлмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эшитдим_ул_пари_аг%E2%80%98yor_бирла_ошно_бо%E2%80%98lmish.... Downloaded from uzbekai.com.