Гулистон ичра кирсам ҳолима сарву суман йиғлар... Мужрим-Обид Гулистон ичра кирсам ҳолима сарву суман йиғлар, Қилур булбул фиғону нолалар бирла чаман йиғлар. Эшитсалар мани бошимга тушган мунча савдони, Биёбонларда Мажнун, тоғ ичинда Кўҳкан йиғлар. Осилди ишқ туғёни билан Мансур дор узра, Аналҳақ наъра тортиб, чўбайи дору расан йиғлар. Юрак қон бўлмағунча дидадин хуноба йўқ жори, Бировга текмаса бир дарди бедармон қачон йиғлар. Менинг ишқим ҳадиси тушса гар маҳфил аросиға, Куяр парвона-ю, мотамда шамъи анжуман йиғлар. Бу ҳасрат бирла охир даҳри фонидин гузар қилсам, Ўқуб ғамномаи ҳажримни ҳар бир марду зан йиғлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гулистон_ичра_кирсам_ҳолима_сарву_суман_йиг%E2%80%98лар.... Downloaded from uzbekai.com.