Ҳар сўзда ҳар биравга не ширин нукоти бор... Мужрим-Обид Ҳар сўзда ҳар биравга не ширин нукоти бор, Бол томди оғзидинки тилинда наботи бор. Тасхир бўлмаған киши қолмас бу даҳр аро. Ул шўхнинг бу навъда гар илтифоти бор. Васлини истаган ўзидин қат’ этар ҳаёт, Андин кечар биравни, керакли ҳаёти бор. Шоҳини кўнглум этмади парвоз — боли йўқ, Ҳар қушға [ким] боқарман учарға қаноти бор. Ишқ аҳлининг дўконида йўқтур матои сабр, Ошиқ йўқ улки, қавлану феълан саботи бор. Шарҳи ғаминг руқумиға девони хотирим, Мижгон қалам, қора ёшу кўздин давоти бор. Халқи замона таънайи Мужримлигинг қилур, Огоҳ йўқки, ҳақдин умиди нажоти бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_со%E2%80%98zda_ҳар_биравга_не_ширин_нукоти_бор.... Downloaded from uzbekai.com.