Кўнглумни ҳирсу нафсу ҳаво хона қилдилар... Мужрим-Обид Кўнглумни ҳирсу нафсу ҳаво хона қилдилар. Ақлимни олдилар, мени девона қилдилар. Душман сўзумни айди ёмон, дўст кўрди хуш, Миннат аларға тил била афсона қилдилар. Мардумки, кўзу қошдек эди яхши ошно, Не топтилар базмдаки, бегона қилдилар. Ул шамъи базм партавидин жонға тушти ўт, Гўё мени мушобиҳи парвона қилдилар. Кофир кўзи, қароқчи қоши, ўғри кифриги, Мунча ситамни қайси мусулмона қилдилар. Ул кўй итлари сориға айладим гузар, Шодамки, хулқу хўйи муҳиббона қилдилар. Онларки, тўла бошлари мағзи хирад эди, Ҳар шод, ғамни қисмати пешона қилдилар. Сандин ҳам ўтти илгари Мужрим шумори кўп, Андин хабар етишмади оё на қилдилар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98nglumni_ҳирсу_нафсу_ҳаво_хона_қилдилар.... Downloaded from uzbekai.com.