На хушдур ҳар кишиға ишқ ўтдин асар бўлса... Мужрим-Обид На хушдур ҳар кишиға ишқ ўтдин асар бўлса, Самуми оҳ бирла йўқ таажжуб баҳравар бўлса. Кўзи хуноб ила тўлған, чиройи заъфарон бўлғон, Муҳаббат бирла қон ютқан эранлардин назар бўлса. Фано майхонасидин нўш айлаб ҳар киши жоме, Кўрарлар нашъаи дилҳоҳ, кимнинг ҳалқи тар бўлса. Хуш ул риндеки молу мулки олам кўзга илмайдур, Қаро туфроқча билмас, олдида анбуҳ зар бўлса. Муҳаббат кўнглунг ичра бўлса, қобил ҳамдаминг улдур, Юроки дардсизни дема ҳамдам гар падар бўлса. Алам майдонида разм айла Обид, ҳимматинг кенг тут, На дерсан эл қулоқиға эшитмак бирла кар бўлса. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/На_хушдур_ҳар_кишиг%E2%80%98a_ишқ_о%E2%80%98tdin_асар_бо%E2%80%98lsa.... Downloaded from uzbekai.com.