Нахли қади ороста сарви чаманимсан... Мужрим-Обид Нахли қади ороста сарви чаманимсан, Гулрези сухан, тўтийи шаккар шиканимсан. Монанди садаф қўйнума жо қилғали кўнглум, Азбаски қадам туфроғи дурри аданимсан. Кўнглум санга вобаставу жоним санга сар, Султони саропардан иқлими танимсан. Пайдойи жаҳон ҳосили умрум санга масруф, Бир сарви чаман зебу маҳи сим танимсан. Кўнглумни олур чоқда азиз оқибатим хор, Хуш дилбари, жон парвару пур макру фанимсан. Жон исиму сендин келадур хаста машома, Кўз машъалиға Юсуфи гул пираҳанимсан. Мужрим санга кўз пардасини қилди раҳандоз, Кел, кел букун, эй шуълайи байтул-ҳазанимсан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Нахли_қади_ороста_сарви_чаманимсан.... Downloaded from uzbekai.com.