Сансиз, эй маҳваш, кўнгул сайри гулистон истамас... Мужрим-Обид Сансиз, эй маҳваш, кўнгул сайри гулистон истамас, Балки жисми нотавоним роҳати жон истамас. Шаҳди жондин ҳам сучукдур ҳар такаллум қилғонинг, Лаззати лаълингни кўрган оби ҳайвон истамас. Итларинг меҳмоним ўлса пора бағрим туъмаси, Телба кўнглум мундин ўзга яхши меҳмон истамас. Иззу жоҳи Миср ила меҳри Зулайҳо ман’ этар, Юсуф этмас йод Яъқубини канъон истамас. Қоши ёдур, кифрики ўқ, кўзлари жон олғучи, Дам-бадам юз қон тўкар, қон аҳли товон истамас. Ғунчаға солмас назар, оғзингдин ўлғай баҳравар, Оразинг бепарда кўрганлар гулистон истамас. Бу не қадду бу не қомат, бу нечук тарзи хиром, Бир тамошо айлаган сарви хиромон истамас. Хилвати жон кечалар шамъи жамолингдин ёруғ, Онча мустағни зиёи моҳи тобон истамас. Мужрим ўлмиш ишқ файзи бирла дарёйи алам, Лангари табъи расодур ваҳми тўфон истамас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сансиз%2C_эй_маҳваш%2C_ко%E2%80%98ngul_сайри_гулистон_истамас.... Downloaded from uzbekai.com.