Сенингдек ёрдин бегона бўлмоқ бор экан охир... Мужрим-Обид Сенингдек ёрдин бегона бўлмоқ бор экан охир, Муқими кунжи ҳасратхона бўлмоқ бор экан охир. Фалотун табълар бирла ўзумни тенг бнлур эрдим, На билдим, бехирад, девона бўлмоқ бор экан охир. Умид бирла тузуб эрдим ҳисори ошнолиғни, Бу таъмиримға ҳам вайрона бўлмоқ бор экан охир. Ғами ишқингни, жоно, ҳар неча элдин ниҳон тутдум, Халойиқ оғзида афсона бўлмоқ бор экан охир. Қочайдим ўт дегандин, ўтмас эрдим жони шириндин, Жамолинг шамъиға парвона бўлмоқ бор экан охир. Кўзум мағрури васл эрдиму кўнглумда ҳаво ўзга, Нигоҳи ошно бегона бўлмоқ бор экан охир. Бўлуб Мужрим ва лекин каж ёзилғон хатти пешони, Мукаллаф жониби зиндона бўлмоқ бор экан охир. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сенингдек_ёрдин_бегона_бо%E2%80%98lmoq_бор_экан_охир.... Downloaded from uzbekai.com.