Тонг отди чиқма уйдин ҳар тарафға қилма наззора... Мужрим-Обид Тонг отди чиқма уйдин ҳар тарафға қилма наззора, Мабодо бўлмағай ою қуёшнинг пардаси пора. Юзунгга халқи олам кўз солурға орзу айлар, Таваҳҳум улки яксон бермагайлар жон якбора. Лабингдин ғунча кулмак истару наргис нигоҳингдин, Тараҳҳум айла помол ўлмасун гул кирма гулзора. Фидойи илтифотинг бир бўлак бағри адолардур, Фақиру бенавову мубталову зору бечора. Бирор дафъа сени кўрган айирмас кўз жамолингдин, Қиё боқмас агар хуршед бўлсун ўзга рухсора. Сен ул покиза атвору мақоли бебаҳодурсан, Харидоринг бўлуб Юсуфни кўрким кирди бозора. Қарош ҳолимға, эй дилдор, гоҳи марҳамат бирла, Мени Обид сенинг йўлингда саргардону овора. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тонг_отди_чиқма_уйдин_ҳар_тарафг%E2%80%98a_қилма_наззора.... Downloaded from uzbekai.com.