Замона ҳар кима бир тарз рўзгор қилур... Мужрим-Обид Замона ҳар кима бир тарз рўзгор қилур. Биравни восили давлат, биравни хор қилур. Биравни қўлиға берур мадори мулки жаҳон, Биравни то дам ўтгунча бемадор қилур. Биравни ғам била, қайғу билан адо айлар, Биравни ишрати оламға пойидор қилур. Биравни дийдаи биносидин жудо айлаб, Тамоми умрин асокашга интизор қилур. Биравга сийму зар беҳисоб рўзи этар, Биравни бир пул учун йўл юзида зор қилур. Висол бирла йил ўтса замонча кўринмас, Бирор замонгина ҳижронни йил шумор қилур. Фалакдин ҳар нечаким дарду ғам нузул айлар, Юрогим ичра келиб, жо тутуб диёр қилур… Биравни кўнглида кибру ғурур, завқу ҳузур, Биравни кўйи ғарибликда хоксор қилур. Кўнгулки жазбаи ишқ ўқига нишона эрур, Чу дард текса қачон бир замон қарор қилур. Бу дайрда киши бир-бирдин айрила тушса, Шароби васл нафас этмайин хумор қилур. Биравга меҳри фулус жаҳонга шатта урар, Ғарибу ғамзадалар кўнглини шикор қилур. Биравки кўнглига ишқ ўтидин шарора тушар, Жунун бошиға тушарга нечук қарор қилур. Чунончи аҳли муҳаббат йўлуқса бир-бирига, Ҳикояти ғаму афсонаси, барор қилур. Чу ошно ҳамага беғараз эрур Мужрим, Анинг учун ҳамани ҳолис эътибор қилур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Замона_ҳар_кима_бир_тарз_ро%E2%80%98zgor_қилур.... Downloaded from uzbekai.com.