Десангким, фард ўлай оламда меҳри оламородек... Мунтазир Десангким, фард ўлай оламда меҳри оламородек, Жаҳон асбобидин бир йўл дамон чеккил Масиҳодек. Ўзингдин ўзга гарчи восил эрмас мақсудинг, ғофил, Кўзинг оч, воқиф ўл, қўл сунма ҳар жонибга аъмодек. Тамошо айла мавжи гавҳари дил истиқоматдин, Югурма ҳар тарафға, бу сифат саргашта дарёдек. Мунаввар ўлса ҳар гаҳ маърифат анворидин ботин, Тилар бу зоҳир айлар ҳар нафас луълуъи лолодек. Тажаллий гоҳи зоти ҳақ ўлур ағёр нақшидин, Кўнгил лавҳи агар пок ўлса миръоти мусаффодек. Ўлуб байт ичра пинҳон, Мунтазир, элдин яшур номинг, Ўкуш санъатлар ила маҳкам ўлғон бир муаммедек. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Десангким%2C_фард_о%E2%80%98lay_оламда_меҳри_оламородек.... Downloaded from uzbekai.com.