Табъи мавзунинг жаҳон борича бир хамланмасун... Мунтазир Табъи мавзунинг жаҳон борича бир хамланмасун, Хотирингдин зарраи файзи сухан камланмасун. Эй Асирий, офарин табъинггаким мулки сухан, Эмди сендин ўзгага ҳаргиз мусалламланмасун. Ҳақ сени қилсун ики дунёда андоғ шодким, Жони покинг то абад, озмунча ҳам ғамланмасун. Олам этсун сафҳасин, мамлу сенинг назминг била, Этмаса мамлу сенинг, назминг-ла оламланмасун. Сўзларингдин гар чаман касби латофат қилмаса, Бир гули очилмасун, гулшанда хуррамланмасун. Айлади тангри паришон ҳосидинг жамъиятин, Аҳли дунё кўнглидек ҳаргиз фароғатланмасун. Офият бўстонида ҳар ғуссадин озод ўлуб, Қомати сарви балият боридин хамланмасун. Бу сифат азбаски олий келди назминг рутбаси, Ҳеч ким бу рутбада сендин муқаддамланмасун. Аҳли маъни мадҳини ўлмиш асири Мунтазир, Мундин ўзга маъни, ёраб, кўнглиға замланмасун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Таб%E2%80%99и_мавзунинг_жаҳон_борича_бир_хамланмасун.... Downloaded from uzbekai.com.