То кўзим ўлди дучор ул сарви гул рухсорға... Мунтазир То кўзим ўлди дучор ул сарви гул рухсорға, Келмади тил ҳайрон этиб кўнглими гуфторға. Ёр улким воқиф ўлғай хўблиқ ойинидин, Йўқ не лозими таашшуқ сурати деворға. Қолмади бир зарра тоқат зулми жавринг ҳукмиға, Мунча мойилдир нигорим хотиринг озорға. Поймолинг ўлди жисмим, қилмадинг бир йўл нигоҳ, Йўқму охир бир назар мен нотавони зорға. Яхши лутф эттингки, қаҳр айлаб, ёмон дединг мени, Талх сўз зебо эмишдур лаъли шаккарборға. Бир тараҳҳум айла, ёраб, Мунтазир янглиғ мудом, Умри зое айлаган бадкору бадкирдорға. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/То_ко%E2%80%98zim_о%E2%80%98ldi_дучор_ул_сарви_гул_рухсорг%E2%80%98a.... Downloaded from uzbekai.com.