Ул ойнинг бода тоби бирла то рухсори ол ўлмиш... Мунтазир Ул ойнинг бода тоби бирла то рухсори ол ўлмиш, Жамоли партавидин базмимиз жаннат мисол ўлмиш. Висолиға етишгач бу кеча аҳбоблар ичра, Дамо-дам юзланиб минг шодлик, ғам поймол ўлмиш. Лаби лаъли хаёли бирла бағрим қон ўлуб ҳар дам, Кўнгул ҳам фикри зулфи бирла бас ошуфтаҳол ўлмиш, Белу оғзин йўқу борини таҳқиқ ила билмакчун, Мадорис аҳлиға юз баҳс ила минг қийлу қол ўлмиш. Бу не мазҳаб, паривашларғаким тортиб жафо тиғи, Гунаҳсиз мубталолар қонларин тўкмоқ ҳалол ўлмиш. Онингдек фурқатинг-ла заъфдин зору низор ўлдим, Ки ҳоло эл кўзиға хаста жисмим бил, хаёл ўлмиш. Бугун топдим ҳаёти жовидон дилдор васлидин, Манга ўлмаклик эмди, эй ажал, амри маҳол ўлмиш, Муҳаббат шоҳроҳин солики ўлсам ажаб йўқким, Манга ҳоди бу йўлда хуршиди соҳибкамол ўлмиш, Шукур, тамйизи топсанг, Мунтазир ашъоридин тонг йўқ, Ким ул мадҳин адосила ажаб ширин мақол ўлмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ул_ойнинг_бода_тоби_бирла_то_рухсори_ол_о%E2%80%98lmish.... Downloaded from uzbekai.com.