Навбаҳор. Очилди гуллар, сабза бўлди боғлар... Муқимий Навбаҳор. Очилди гуллар, сабза бўлди боғлар, Суҳбат айлайлик келинглар, жўралар, ўртоқлар. Хуш бу маҳфилда тириклик улфат-у аҳбоб ила, Ўйнашиб, гаҳе табиатни қилайлик чоғлар. Рух очиб кўздин ниҳон бўлса паридек найлайин, Айрилиб ҳуш-у ақлдин телба бўлмай соғлар. Хайфким аҳли тамиз ушбу маҳалда хор экан, Олдилар ҳар ерда булбул ошёнин зоғлар. Марҳам истаб кимсадин, захми дил изҳор айласанг, Чорае қилмоқдин ўзга, устига тирноғлар. Тобакай мундоғ маломат кунжида доим Муқим, Бу замон кўз тутгин эмди сенга бўлсун тоғлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Навбаҳор._Очилди_гуллар%2C_сабза_бо%E2%80%98ldi_бог%E2%80%98лар.... Downloaded from uzbekai.com.