Толеим Муқимий Оҳким, афсус, эмас ҳар ишда раҳбар толеим, Вожгундур, имтиҳон қилдимки, аксар толеим. Юз тарафдин еткуруб гарди кудурат, занги ғам, Айлагай оинайи табъим мукаддар толеим. Ҳар неча қилсам тавалло – зори қилмас, илтифот, Рўйигардон тескари, тобора бадтар толеим. Рўзгорим тийра, иқболим забун, бахтим қаро, Бўлса равшан, бормукин тадбири дигар толеим? Ногаҳон берсам, Муқимий, бир мусулмонга салом, Дафъатан икки қулоғини қилур кар, толеим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Толеим. Downloaded from uzbekai.com.