Зулм ила қаҳру ғазаб изҳор қилмоқ шунчалар... Муқимий Зулм ила қаҳру ғазаб изҳор қилмоқ шунчалар, Ошиқи бечорага озор қилмоқ шунчалар. Гул дебон севгон кишининг кўкрагига ниш уриб, Хаста-ю маъюс этиб, афгор қилмоқ шунчалар. Тўтийи ширинсухан ағёрларнинг базмида, Бизга келганда гапирмай, зор қилмоқ шунчалар. Сизга ким айди: муҳаббат аҳлини қил иҳтисоб, Қўрқутиб ўй айбига иқрор қилмоқ шунчалар. Гарчи келса, эски тўн, биздек дуогўйи фақир, Камбағалнинг хирқасидан ор қилмоқ шунчалар. Ҳар бало-ю, жабр келса, ёнмагай ҳаргиз, Муқим, Ошиқ аҳлини урубон хор қилмоқ шунчалар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зулм_ила_қаҳру_г%E2%80%98azab_изҳор_қилмоқ_шунчалар.... Downloaded from uzbekai.com.