Манга, эй боди сабо зулфи сулмансодин гапур... Мушриф Манга, эй боди сабо зулфи сулмансодин гапур, Жон лабимга етди ул лаъли шакарходин гапур. Кавсару тубий ҳадисин дема эй воиз, манга Ул лаби жон бахш ила бул қадди болодин гапур. Гарчи гулшан ичра қўйдинг, соқиё, махмурмен Ғунчаи гул васфин этма жоми мийнодин гапур. Гул ила сунбул сўзини сўйлама, эй боғбон, Манга гул рухсор ила зулфи мужарродин гапур. Ўзга бутлардан ҳикоят қилма, эй қосид манга Истасанг аввал ўшал бебок тарсодин гапур. Эй ки, айларсан ҳикоят васфи жононим манинг Аввал ул рухсори раъно чашми шаҳлодин гапур. Ишқ аро ранжурмен унноби васфин айлабон Эй ҳаким, инжитма кўп лали масиҳодун гапур. Бир кун ул маҳвашни кўрсанг бўлма хомуш, эй кўнгул Мушрифи девонаи мажнуну шайдодин гапур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манга%2C_эй_боди_сабо_зулфи_сулмансодин_гапур.... Downloaded from uzbekai.com.