Бодаи лалинг тилаб ютти кўнгил хуноблар... Низомий Хўқандий Бодаи лалинг тилаб ютти кўнгил хуноблар Зулфинг истаб риштаи жонимға тушди тоблар. Наҳли умримға самуми ҳажр еткургач хазон Бутради боғи ҳаётимдин гулу яфроғлар. Сансизин гулшанда раъноға қачон ким боқмадим Ютмайин не ранг қонлар бирла не зардоблар. Йиғла, эй кўзким, ману сандан қилиб қанъи назар Қочтилар мардум каби жондин сучук ашоблар. Пайкарим заҳмин ялошдурлар талошиб раҳм ила Итларинг яъни вафо бобида фард аҳбоблар. Таънлар тошию носеҳ панди ўлдурди мани Бошладилар сарзаниш бу нав’ шайҳу шоблар. Дардим андоғким жуз ўлмак дафъиға йўқтур сабаб Эй табиб, эт эмди тарки сойири асбоблар. Шарҳи дардингдин Низомий элга тегди кўп малол Тезроқ ўл, ё тарк қил тафсили фаслу боблар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бодаи_лалинг_тилаб_ютти_ко%E2%80%98ngil_хуноблар.... Downloaded from uzbekai.com.