Ҳасратда ғариб ошиқ ўзини ҳароб айлар... Низомий Хўқандий Ҳасратда ғариб ошиқ ўзини ҳароб айлар Дарди дили доғ ила кўзини пуроб айлар. Ул шўх ситомкорнинг ҳол донасини кўргач, Бул мурғи руҳим тандин учмоққа шитоб айлар. Жонимни фидо қилсам, юз оҳ ила дод этсам Аччиғланибон дилбар ноз ила итоб айлар. Бошимни қаён урсам дардимни кима айтсам Раҳм айламайин ул ёр ҳолимни хароб айлар. Ҳар лаҳза чиқиб маҳваш гулгуна қабо дар бар Мастона кузи бирлан бағримни кабоб айлар. Ким бўлса санга ошиқ, эй шўх жафопеша Иқбол навард доим бечангу рубоб айлар. Вожгуна мани бахтим йўлиқса баногоҳе Ойдек юзини доим дар зери ниқоб айлар. Кет нари дебон дилбар кўксунгга агар урса Олдиға яқин борған албатта қабоб айлар. Бебоис ўшал дилбар кўлфат чоҳина ташлаб Дилхаста Низомийни бежурм азоб айлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳасратда_г%E2%80%98arib_ошиқ_о%E2%80%98zini_ҳароб_айлар.... Downloaded from uzbekai.com.