Баҳор айёми келди, дашту саҳро лолазор ўлди... Нодим Намангоний Баҳор айёми келди, дашту саҳро лолазор ўлди, Замин сар сабзу гулшан тоза, ер ойинавор ўлди. Кўтарди қумрию булбул фиғону нола ҳар ёндин, Басе ҳусну назокат сарви гулдин ошкор ўлди. Насими руҳпарвар ҳар тарафдин юрди боғ ичра, Димоғ ўлди муаттар, бўйи гулдин мушкбор ўлди. Терилди барги гулга дона-дона гавҳари шабнам, Этарда сайри гулшан ёр аёғина нисор ўлди. Замони айшу ишратдур, шароби лолагун тутғил Менга, эй соқий гулчеҳра, кўнглум кўп хумор ўлди. Ғаниматдур замоне сайри гулшан, бўмағин ғофил, Неча сандек сиҳи қад лоларуҳ бундоғ ғубор ўлди. Фиғонким, ғунчаи бахтим очилмай ушбу гулшанда, Самуми ҳажридин пажмурдаи бебару бор ўлди. Фано машшотасидин ёзмайин то уқдалар, Нодим, Бу олам боғидаким комёби комкор ўлди. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Баҳор_айёми_келди%2C_дашту_саҳро_лолазор_о%E2%80%98ldi.... Downloaded from uzbekai.com.