Бўлди авзои замона била даврон ғалати... Нодим Намангоний Бўлди авзои замона била даврон ғалати, Расм ойин ила атвори ҳар инсон ғалати, Муфтию, аъламу, қозию қаламдон ғалати, Кийиму лафзу ёзув, лампау шамдон ғалати, Лампау печкау курсию кайвон ғалати. Кўчаю кўйда фанор равшану йўллар сангин, Беибо жумла тарантос ила избош нишин, Беҳаё кўчада бебок очиб элға жабин, Тенг ўлуб олим ила жоҳилу, ёлғон била чин, Бир-бирисига қилиб ҳар киши бўҳтон ғалати. Ёш йигитлар кезибон лафкау ҳар раста аро, Қўлида шишаи май, оғзида куфр ила наво, Хар каби ҳанграшибон шаҳрни айлаб ғавғо, Йўқ алар юзларида ҳеч дами шарму ҳаё, Бўлубон ҳар каби ўтгай ҳама хандон ғалати. Эл этиб мансаб учун бир-бирига жангу талош, Ёрилиб фурсати сайловда кўп кўз ила қош, Берибон ришва бўлур қозию аллома тарош, Пул олиб макру ҳиял бирла қилур айшу маош, Бўлди аҳволи тамоми Намангон ғалати… Баъзи даъво чўзилур неча ою неча йил, Муддаий бирла бўлур хасми бу эҳмол ила сил, Муфтии можину суллоҳу вакил хайли далил, Пулу молини қилур ғорат, ўзин зору залил, Тўлдурур ақча била киссаю ҳамён ғалати. Халққа туҳмату бўҳтону хусумат бисёр, Даъвии кизбу анонияту ифсод шиор, Ҳаққи мардумга қилиб зуъмлиғ ила инкор, Қизитиб маҳкамалар ичра дамодам бозор, Бўлди суллоҳу вакил зумраси шайтон ғалати. Аҳли зиндиқу зино эгнида кимхобу самур, Остида аблаҳи хушгашту тарантосу кўчур, Баъзиси растаю шаҳр ичра бўлуб гоҳи жужур, Хамр ичиб, маст бўлуб, зоҳир этиб кибру ғурур, Фисқ жойиға бориб, бўлғуси меҳмон ғалати. Сайланг элликбошиға одами донолардин, Мунсифу аҳли хирад кўнгли мусаффолардин, Содиқулқавлу расо, марди тавонолардин, На гадо табъи жафокор ҳаюлолардин, Гар ёмон сизга бўлур доғ ила армон ғалати. Саъй этинг, мингбоши то соҳиби эҳсон бўлғай, Халққа марҳамату лутфи фаровон бўлғай, Фуқаропарвару одил, ўзи чаққон бўлғай, Юртнинг аҳли била бир тану бир жон бўлғай, Бўлса ҳайрот тарийқида шитобон ғалати. Ахтаринг қозига бир аҳли диёнат бўлсун, Олиму хўб боинсофу фатонат бўлсун, Элга анфоси ани субҳи саодат бўлсун, Наки бир омии сармашқи залолат бўлсун, Токи бўлманг, фуқаро асру пушаймон ғалати. Топсангиз яхши киши, қўймай амалдор қилинг, Шаръи бўстонин ани даврида саршор қилинг, Мадад айланг ишига, лутф ила исор қилинг, Гардани жонга ани сўзини тумор қилинг, Сизга то бўлғуси ул яхши нигаҳбон ғалати. Оҳ, афсуски, бундоғ кишини ахтармай, Яхши инсофлик одамни бу мансабға демай, Порау ришва олиб сайлагани бир чиғатай, Хўмгўзал, гунгу саранг аблаҳу нодон мамай, Кўрмаган бўйла киши дийдаи даврон ғалати. Йиғилиб бир неча жаллоби шарорат пеша, Кам этиб жангда олур пахтани беандеша, Беху бунёду диёнатга урубон теша, Қолмайин зарраи инсоф алардин реша, Қилдилар дину диёнатга нуқсон ғалати. Аҳли дўкону саро фикри ҳаво бирла ҳавас, Доми бу зийнат ила зеби жаҳонга побас, Зикри савдои Қизилжар била Маскову Адас, Охират амрини йод айламайин ҳеч нафас, Айлади мўтақиди шаръини вайрон ғалати. Яхши от узра миниб саллани харротий қилиб, Сўфии харкалла бас орқаю олдида елиб, Гоҳ мастона бўлуб, ҳар қадамида йиқилиб, Ўзин ул хомтама’ муршиду аллома билиб, Бузди оламни солиб шўришу тўфон ғалати… Бу мухаммаслар эрур гарчи маонидин дур, Бир ҳикоят эрур халқни айлар масрур. Бўлса гар зумраи аҳбобға ногаҳ манзур, Этмагай Нодими маҳзунни дуодан маҳжур, Умрини зое этиб, айлади хусрон ғалати. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%E2%80%98ldi_авзои_замона_била_даврон_г%E2%80%98alati.... Downloaded from uzbekai.com.