Экмак экин кўмаксиз, эй дўстлар, гумонда... Нодим Намангоний Экмак экин кўмаксиз, эй дўстлар, гумонда, Онборинг ичра ғалла кўп бўлса, ақча ёнда, Анқони тухмидур бу муҳтожи нотавонда, Осон эмас, биродар, деҳқончилик жаҳонда, Харжию зўр бозу даркор ҳар замонда. Ҳарёна совурурсан қўлда на бўлса мавжуд, Жонингни ўртагайсан меҳнат ўтиға чун уд, Аҳлу аёл барча бошдин-оёқ кир-олуд, Қўшу аробау от, ағдармау тараддуд, Тишу омоч-тиркиш, авқоти чарчагонда. Кўп жусту-жў керакдур деҳқончилик ишига, Ёзида ер пишитгач, гўнг тошигай қишига, Қолгай неча замонлар оламни ташвишига, Буғдой дема осон ҳосил бўлур кишига, Гаҳ йилда бўлмай ул ҳам, деҳқон қолур зиёнда Экмакка пахта тухмин кўп боғлар бузулди, Sahrou даштларда ҳангомалар қўзулди, Бир неча сарою ҳовли чигитга тўлди, Бу пахтаи амиркон нархи зиёда бўлди, Мундин бўлак амал йўқ яхши била ёмонда. Ғаллотларга бўлди нархи баҳода фойиқ, Кўп одам экди пахта ўз қувватига лойиқ, Бу йўлда сарф айлаб илгидаги алойиқ, Ёмғири бемаҳалдан қўрқиб ҳама халойиқ, Қиш эрта тушмагай деб кўзлари осмонда. Бир неча камбағаллар авқотин ўткузолмай, Қишлик маошларини асбобини тузолмай, Ҳар кимсадин олиб пул, мингдин бирин узолмай, Пахтага пул кўториб, вақтида еткузолмай, Орқасидин маҳосил, деҳқончилик товонда. Ҳўкузлари похол дер, қўшчиси ош ила нон, Нақдина йўқ қўлида, бисёр дил паришон, Юз минг хаёл бирла дармонда у харосон, Онбор пулию ўлпон бағрини айлабон қон, Қўрқуб, чўчуб тушодур туш кўрса ухлагонда. Деб пахта сарф айлар ерга ҳама кучу зўр, Тиккай чигит жўякка, бошида юз туман шўр, Ёз ҳам ўтуб бородур, деб бўлмағай туротур, Кўсаклари очилмай урди бу қору ёмғур, Ҳайрон бири бу ишдин, наф’ олмоғи гумонда. Ҳар сийнаға тўлубдур савдосидин таманно, Sahrou шаҳрларда бисёр шўру ғавғо, Зикр ила фикри пахта, ҳеч йўқ йоди мавло, Ваҳмим ҳарифларидин шул кун дегай мабодо, Гўр ичра «пахта-пахта», «манраббика?» дегонда… Кўп такя айлагонлар дунёйи бевафога, Синдию парча-парча бўлди қолиб балога, Ҳолини танг қилгач пулдор олиб арога, Баъзиси қочди Қашғар, баъзиси Олматога, Баъзини кўрди мардум Афғону Бомиёнда. Бозор кўп кишининг айшини қилди барҳам, Бори-йўғини берди кўрдингми, қанча одам? Ҳар раста ичра элдин топти шикаст кам-кам Баззозу чойфурушлик-мушкил бу иккиси ҳам, Кўплар синиб туганди моли қолиб жавонда. Синмак бу кеча-кундуз кўп элга ом бўлди, Тужжорларни субҳи ғам бирла шом бўлди, Тўкулиб обрўси бенангу ном бўлди, Масковчи бирла девкор —бу ҳам тамом бўлди, Синганни йўқ ҳисоби Хўқанду Андижонда. Ёлғуз ўзум деганлар тоғлар ошиб юрубдур, Ёшин чу абри борон тинмай сочиб юрубдур, Расволик илки бирла кетин очиб юрубдур, Ермаҳд бирла Виктор пинҳон қочиб юрубдур. Ҳаргиз булар топилмас дунёни излагонда… Ғаввос то пишилмас сувга олурми гавҳар? Роҳат jafou меҳнат чекмай эмас муяссар, То нофа бўлмайин хун ҳаргиз бўлурми анбар? Алқисса, ҳеч бир иш осон эмас, биродар, Бекулфату машаққат роҳат санга қаёнда?! То ҳақ иноят этмай, етмас қўлингга давлат, Лекин умид бирла ҳар кимса чекса заҳмат, Yo олим ўлғай охир, ёким бир аҳли санъат, Ҳар бир ҳунарга бордур мушкил басе машаққат Бе ранж муфт давлат — бор элга ногаҳонда. Элни асир кўрдум дунёни ташвишига, Босмас фароғат ила бир парча нон тишига, Саргаштаи жаҳондур ёзи била қишига, Машғули жумла олам ўз нафсининг ишига. Фикри танур ичинда, андишаси қозонда… Холи эмас хавониқ сар ҳалқаси риёдин, Тазвиру ҳийла нақшин кашф этди бурёдин, Мақсуди молу зардур азкору инзуводин, Бўйини топмадим ман бир фақр ила фанодин, Кўп сўфиларни кўрдим икки кўзи шилонда… Эй Нодими камина, токай сенга бу ғафлат, Ногоҳ марг етгай бу умрдур ғанимат, Айёми навжувонлиғ ҳайф ўтди яхши фурсат, Эндики пири бўлдинг, йўқдур мадору қувват, Тоат қилурға ҳаргиз бу жисми нотавонда. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Экмак_экин_ко%E2%80%98maksiz%2C_эй_до%E2%80%98stlar%2C_гумонда.... Downloaded from uzbekai.com.