Эрур кўнглум паришон, токи айрилдим диёримдан... Нодим Намангоний Эрур кўнглум паришон, токи айрилдим диёримдан, Диёрим йўқки, ёру ошною, ғамгусоримдан, Кўзум намнок, сийнам чок, бағрим таҳ-батаҳ қондур, Қачонким айрилибман ул нигори гулъузоримдан. Сунурлар дам-бадам ишрат майин аҳбоб ғурбатда Талаттиф кўрсатиб минг навъи, тушмасман хуморимдан, Хазон япроғидек сўлдум самуми ҳажридин, ҳайҳот, Насимо, муждаи еткурмадинг файзи баҳоримдан. Деманг, эй дўстлар, бир гўшае тут, истиқомат қил, Нечук қилғум дурур, йўқ хуш ила сабру қароримдан. Фиғоним раъд, оҳим барқ, ашким сели тўфондур, Қочинг зинҳор, эй аҳбоб, мўҳлик раҳгузоримдан. Қуюндек дашт ила водида саргардон бўлубдурман, Қачонким айри тушдим хоки пои шаҳсуворимдан. Қадардандур бу ғурбат, инжима, сабр айла, эй Нодим, Иноят бўлса етгайсан ватанга, биру боримдан. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эрур_ко%E2%80%98nglum_паришон%2C_токи_айрилдим_диёримдан.... Downloaded from uzbekai.com.