Фиғонким, чарх бедоди била кўнглум паришондур... Нодим Намангоний Фиғонким, чарх бедоди била кўнглум паришондур, Balou дарду ғам қайдида зору, дийда гирёндур. Баҳори гулшани оламда осиби ҳаводисдин, Очилмай ғунчаи пажмурда янглиғ таҳ-батаҳ қондур. Кеча то субҳидам шабнам каби кўздан тўкуб ёшин, Суруди ноладин булбул каби дойим дарафғондур. Хаёли лолагун рухсоралардин, гоҳ савдодин Самандардек кириб ғам оташига сийна сўзондур. Гаҳи қаттиқ мусибатдин фалакфарсо эрур оҳи, Сиришкидин гаҳи кўз мардуми ғарқоби тўфондур. Тани фарсуда, бағри пора-пора, чок домони, Ҳамиша дарди-доғу ғусса бирла ашк резондур. Фано сарманзилин истар кечиб бу хонумонидин, Бу дунё гулшани аҳбобсиз гўёки зиндондур. Паёпай тут қадаҳ, эй соқий, ўзлукдин халос айла, На хуш улким, адам кошонасида масти ҳайрондур. Вужудим най каби сўрох-сўрох ўлди, эй ҳамдам, Фиғону нола ҳар бир банд-бандидин намоёндур. Қолиб бу кўҳи ғам остида юз минг доғлар бирла; Таажжубким, уриб юз печтоби ўлмаган жондур. Ҳазин жонимни, эй гардун, мени оғритма, дилшод эт Даме бир ўткучи бу даҳри фоний ичра меҳмондур. Гаҳи вобастаи занжири ҳасрат, гаҳ асири ғам, Тутолмай ҳеч бир домони мақсад, доғи хирмондур.. Ғизо бобида аҳволини, ё раб, мустақим айла, Қулинг Нодим мусоҳиблар кетиб, бесабру сомондур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фиг%E2%80%98onkim%2C_чарх_бедоди_била_ко%E2%80%98nglum_паришондур.... Downloaded from uzbekai.com.