Ғам даштида бу оҳу овора экан мендек... Нодим Намангоний Ғам даштида бу оҳу овора экан мендек, Тоғу туз аро ёлғуз сайёра экан мендек, Кўз ёши равон, жисми кўп ёра экан мендек, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Банд айламағил они, кўз ёшига раҳм айла, Саргаштаи ҳар води бу бошиға раҳм айла, Чўх жавру ситам қилма, бардошига раҳм айла, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Кўп ҳоли забун эркан, афтодау дилхаста, Қўйғил они, то бўлғай авлодиға пайваста, Бўйсун ғаму кулфатдин роҳат била вораста, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Кўп қийнамаким, жисми домингда фигор ўлмиш, Ўз хайлидан айрилғач, маҳзуну низор ўлмиш, Минг дард ила ҳасратга илкингда дучор ўлмиш, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Эрди бу Хўтан дашту тоғи била саҳроси Ушбу қора кўзларни ўйнар жойи маъвоси, Кўнглида эди мушкин сочларни таманноси, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Домингни гирифтори ўз ҳолиға ҳайрондур, Бошдин оёғи захму сандин юраги қондур, Бу зулму ситамлардин пайваста дарафғондур, Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Гуллар очилиб эмди айёми баҳор ўлди, Ҳақ раҳмати бу тоғу саҳрога нисор ўлди, Сарсабзи зумурратгун бегарду ғубор ўлди, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Мажруҳ эрур жисми оё на кабоб ўлғай, Гар бўлса ҳам, аммо ул фарзанди хароб ўлғай, Ул икки қаро кўзлар йўлларда пуроб ўлғай, Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Кесма они бошини, жониға ситам қилма, Бўйниға суруб тийғинг, роҳини адам қилма, Бу нахли ҳаётини раҳм айла, қалам қилма, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Ўз ёру диёридан маҳжуру жудо бўлғон, Дарду ғаму ҳасратни кўп тортиб адо бўлғон, Вобастаи занжири бедоди бало бўлғон, Сайдинг қўябер, сайёд, сайёра экан мёндек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Қўй ўйнасун ул оҳу ҳар водию тоғ узра, Ҳар бешаи сарсабзу анҳору булоқ узра, Лолаю гул очилған ҳар гулшану боғ узра, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. Мажнуни биёбони исёну хато Модим, Савдозадаи ишқи оҳу-ю Хито Нодим, Сайёди ажал бир кун етгай санга, ё Нодим, Сайдинг қўябер, сайёд, бечора экан мендек, Ғам тийғи била бағри садпора экан мендек. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Г%E2%80%98am_даштида_бу_оҳу_овора_экан_мендек.... Downloaded from uzbekai.com.