Гар подшаҳи тамоми кишвар... Нодим Намангоний Гар подшаҳи тамоми кишвар, Хуршид liqou тож барсар, Соҳиб ҳашаму livou ханжар, Dorou Фаридуну Скандар, Мақсуди аларни сийму зардур. Ул зумраки зўр паҳлавондур, Ҳар жангда тийғи хунфишондур, Ғайратда шажеу арслондур, Ханжарлари тезу жонситондур, Мақсуди аларни сийму зардур. Ул шайхларики бериёдур, Сажжодада соҳиби ридодур, Жаҳрию хужаста гюрсодур, Кўп халқларга пиру пешводур, Мақсуди аларни сийму зардур. Қуззодки, шарънинг амири, Дин чархини бир маҳи мунири, Мазлуму шикаста дастгири, Минг хавфу хатар миҳан асири, Мақсуди аларни сийму зардур. Муфтики қаламкаши замона, Тун-кун они жойи қозихона, Хат битмоқ аларга жовидона, Ижрои шариати баҳона, Мақсуди аларни сийму зардур. Ҳар аҳли мударрису муаллим, Айлар ҳама элга дарс таълим, Yo аҳли ҳакиму ё мунажжим, Бордур бу замона ичра, билким, Мақсуди аларни сийму зардур. Савдогари ашрафи жаҳонгард, Қилғон ватанини кўнглига сард, Рухсораси фикр бобидин зард Ташвиш ила умри ғусса парвард, Мақсуди аларни сийму зардур. Бу жумла саронишин дўкондор, Саррофу саҳобу аҳли нажжор, Бу пахтачию тарозубардор, Ҳар касбиким даҳр аро бор, Мақсуди аларни сийму зардур, Ҳар сарв қадеки дилрабодур, Даҳр аҳлиға офату балодур, Киприклари ўқу қоши ёдур, Шерозаи базми хуш адодур, Мақсуди аларни сийму зардур. Мутрибки эрур басе хуш илхон, Лаҳнида олур кўнгул, берур жон, То субҳи суруд этар фаровон, Элдин олибон саботу сомон, Мақсуди аларни сийму зардур. Созандаи дилнавозким бор, Қонун ила қўлга олса сетор, Бўлғай нағамотлар падидор, Таъсирида сшрдур мамудор, Мақсуди аларни сииму зардур. Ул жамъи мусофири паришон, Автон ғамидан жигарлари қон, Ошифта дилу, асири ҳижрон, Ғурбатда наҳийф ўлуб, чекиб жон, Мақсуди аларни сийму зардур. Деҳқон эли айлагай зироат, Тун-ку-н чекибон jafou меҳнат, Сарф айлаб анга куч ила қувват, Бу ҳирфадин, эй завил басорат, Мақсуди аларни оийму зардур. Саҳрони кезар ҳамиша сайёд, Сайд айламак анга бўлди муътод, Гаҳ тоғ узадур мисоли Фарҳод, Бу саъиларидин, эй наку зод, Maqoudi аларни сийму зардур. Шаҳларки жаҳонни айлагай танг, Бир-бирига қилиб ситез ила жанг, Юргай неча мийлу неча фарсанг, Қилмай бу юришда ном ила нанг, Мақсуди аларни сийму зардур. Бир зумрани халқ дер қаландар, Кезгай ҳама ҳол баҳр ила бар, Илгида asou хирқа дарбар, Эй дўст, билингки, билмуқаррар, Мақсуди аларни сийму зардур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Гар_подшаҳи_тамоми_кишвар.... Downloaded from uzbekai.com.