Ҳарфи ишқингни ёзарда куйди дил жониғача... Нодим Намангоний Ҳарфи ишқингни ёзарда куйди дил жониғача, Хома ҳам кул бўлди, эй бедард, девониғача. Ул шафақ эрмас, кўзум қон ёши шоми фурқатинг, Мавжлар айлаб етибдур чарх домонигача. Анжум эрмасдур бу оҳимнинг шарори, бу кеча— Равшан айлар олами то кўкни кайвониғача. Маснади ҳусн узра то бўлдунг азиз, эй сарвноз, Шоҳлар даргоҳингга қул бўлди ҳоқониғача. Ҳар қачонким новаки мужгонинг, эй абру камон, Ўтди ўқи сийнадин жониға пайкониғача. Қайси кунким давлати васлингдин ўлди noumid, Кетди кўнглумнинг қарори сабру сомониғача. Бул нечук жавру ситамдурким чекиб тийғи ситез, Қасд этарсан ошиқи бечорани қонигача. Нодим ўлди ажз ила хижлат тариқатда фано, Шояд ўлғай маҳв деб бу журму исёниғача. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳарфи_ишқингни_ёзарда_куйди_дил_жониг%E2%80%98acha.... Downloaded from uzbekai.com.