Илоҳи, бўлмасун ҳеч одамига ошно безгак... Нодим Намангоний Илоҳи, бўлмасун ҳеч одамига ошно безгак, Мани бечорага кўп айлади жавру жафо безгак. На бедоду ситамдур ҳар кеча тутса тонг отгунча, Киши кўрган эмасдур мунча золим беҳаё безгак. Таним куйдурди, сабрим кетди, аҳволим хароб ўлди, Ўзидин ҳам баттарроқ дардга бўлғай мубтало безгак. Дилу жонимда осори фароғат қолмади ҳаргиз, Худовандо, қачон бўлғай бу жисмимдин жудо безгак. Нашоту айшу роҳат кетди, дард ила алам етди, Бу жисми нотавонимға қадам келтурди то безгак. Жаҳон танг ўлди, олам бу жафожў ҳамнишинимдин, Тўюндим жондин эмди, ман турай бу ерда ё безгак! Тилар ҳар дардким бордур паноҳ оламда безгакдин Ювулсин оти, лавҳи кавндин бўлсун фано безгак. Агар тушса қўлумға тийғ тортиб қаҳру кийн бирла, Кесиб қўлу оёғин айласам бедаступо безгак. Баҳаққи анбиё тарки жафою зулму бедод эт, Йўқ эрса ҳаққа илкингдин бўлурман додхоҳ, безгак. Видў айлаб агар кетсанг, кўруб бу ҳолу зоримни, Чу жоним борича айлай сени дойим дуо, безгак. Агар бу илтижою илтимосим бирла кетмассан, Қиёмат кун муаззаб бунда бўлғил бенаво, безгак. Бу дарду меҳнатиким тортаман сандин иложим йўқ, Нечукким ҳақ таолодин эрур бўлдим ризо, безгак. Қилурман шукрким, бир неъматидур жумла мўминға Демиш аҳли салаф куффорни журму хато, безгак. Агарчандики кўпдур нафъи ухро бобида, лекин, Манга берди бу дунё ичра бағоят жазо, безгак. Деди Нодим бу безгак зулми бедодин халойиққа, Илоҳо, қилмасун ҳеч кимсани ҳаргиз худо безгак. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Илоҳи%2C_бо%E2%80%98lmasun_ҳеч_одамига_ошно_безгак.... Downloaded from uzbekai.com.