Мактуби муҳаббат услуб Нодим Намангоний Аё боғи умримда битган ниҳол, Кўзум чашмаси бирла топган камол, Дилим қуввати-ю, уйим зийнати, Кўзум нури, ёлғуз бошим давлати, Дуогўйи бу мустаманди ғариб, Ризожўи афтодаи бенасиб, Муҳаббат жаҳонида бир тоза боғ, Мани рўзғоримда ёнган чироғ. Даме бермаган хотиримга малол, Тавозуъдин айлаб қадин мисли дол, Қаноат қилиб ҳарна бергонима. Қилиб эътимод аҳду паймонима, Мени айлаган эл аро аржуманд, Қилиб рўзғорими қадрин баланд, Боқиб жумла фарзандими субҳу шом Тутуб гўшаи уйда дойим мақом, Саранжом этиб ишни шод айлаган, Неча мушкулимни кушод айлаган. Севга, эй вафодор ёрим, салом, Гуландоми гулгун узорим, салом. Салом, эй мен хастанинг ҳамдами, Салом, эй ҳарими кўнгул маҳрами. Ҳама нури чашму ақрабоға салом, Ағо-инию ошноға салом. Салому таҳиёт адо айлабои, Қилай ҳасби ҳолимпи бир-бир баён: Танимиз зрур соғ, юз шукрким, Фароғатдадурмиз, ҳамиша еалим. Етиб ҳар диёр аҳлидин шодлиғ, Бузулган кўнгулларга ободлиғ, Саёҳат ишим, гоҳ сайри чаман, Дамо-дам зиёфат, гаҳи анжуман, Кўруб тоғлар узра ёмғуру қор, Булардин ўтуб чун насими баҳор, Гаҳи дашт ила кўҳсор узра ман, Гаҳ-и чашмау марғзор узра ман. Тамомиси сарсабзу шодобу тар, Раёҳину анвои гул сарбасар. Оқиб чашмалар ишқ эли ёшидек, Унуб лола анда ақиқ тошидек. Етиб энди, алқисса, биз бенаво, Турубмиз бу ердаки—Авлиёто. Ажаб жою хушфайзу осор экан, Баланду фараҳбахш кўҳсор экан. Суви оби кавсар каби оқ эрур, Ичган кимсага таъми шакар берур. Эрур ғарбу шарқу жанубида тоғ, Ҳама сабзау настарину булоқ. Элотия атрофида беҳисоб, Таомининг бойвуччаси бениқоб. Ўти сийнадин, молу коли фузун, Келур змчагидш сути чун қуюн, Соғарлар соғин ҳар куни тўрт йўл, Қадам-барқадам ҳайма бирла овул, Қимиз, сув-масаллиқ ичар мардуми, Бўлур наҳру дарё қуюлса ками. Сутининг тамомийси қаймоқ эрур, Киши ичса таъми сариёғ эрур. Дуо бирла эди бу Нодим салом, Сўзум кўп эрди, қисқа қилдим калом. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мактуби_муҳаббат_услуб. Downloaded from uzbekai.com.