Анингдек бир париваш ҳусн гулзорида кам эрмиш... Нодир-Узлат Анингдек бир париваш ҳусн гулзорида кам эрмиш, Малоҳат кишварида орази боғи Эрам эрмиш. Мени кайфиятим яхши-ёмонин васлу ҳажридин, Ёзарға орази лавҳи уза қоши қалам эрмиш. Ичарман рашкдин ҳар тун май ўрниға бағир қоним, Анинг базми аро ағер, баским, муҳтарам эрмиш. Кўрунгай ёрсиз маҳфил аро синғон сафоледек, Ичарға май қадаҳ ўрниға гарчи жоми Жам эрмиш. Парирўлар неча сарҳанг бирла май ичар сархуш, Ҳамиша ишқ аҳлиға жаҳонда оҳу ғам эрмиш. Ўтар ўтган каби, ҳеч келмаганга ғам еманг зинҳор, Тутунг эмди ғанимат ушбу дамни, дам бу дам эрмиш. Фалакдин шиква этма, изла, Узлат, гавҳари мақсуд, Ҳубобосо жаҳон баҳри уза ул ҳам адам эрмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Анингдек_бир_париваш_ҳусн_гулзорида_кам_эрмиш.... Downloaded from uzbekai.com.