Бутмас эрмиш ҳажр тиғидин бағирнинг ёраси... Нодир-Узлат Бутмас эрмиш ҳажр тиғидин бағирнинг ёраси, Жуз висоли марҳамидин йўқтур онинг чораси. Эй фалак, инсоф бирла айлағил ҳолимға раҳм, Ишқ зулмидин бўлуб кўнгул жаҳон оввораси. Чарх уза ҳар ён кўрунган тун аро анжум эмас, Қатралар сочти ёшимдин кўзларим фаввораси. Демагил ғам дашти узра очилибдур лолалар, Ул жигардур ҳажр заҳридин тўкулган пораси. Тутма кўз ҳаргиз фалакдин сурати беҳбудлик, Ҳолатим этти дигаргун собиту сайёраси. Гул каби оқти хаёлим гулшани саҳниға қон, Жон бошиға тегди ғам отлиғни санги хораси. Ишқ келди мен сори кўзлаб муҳаббат тоғидин, Айлади Узлат каби бечоранинг бечораси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бутмас_эрмиш_ҳажр_тиг%E2%80%98idin_баг%E2%80%98irning_ёраси.... Downloaded from uzbekai.com.