Эй қошлари е, киприги ўқ, кўзлари жаллод... Нодир-Узлат Эй қошлари е, киприги ўқ, кўзлари жаллод, Ишқ аҳлиғадур доим ишинг зулм ила бедод. Гар мунтахаби дафтари ҳусн ўлмаса нечун Тангри ики рухсоринг уза ёзди ики сод. Лайли била Ширин санга ҳусн ичра канизе, Ишқингда на нисбат манга Мажнун ила Фарҳод. Лаълингни хаёлида на деб кетти ўзидин, Жон жисм аро нашъаи май этмаса ижод. Қабрим уза, эй шўх, қаму лолалар унғай, Ўлсам юзунг узра қаро холингни этиб йод. Тангри санга бермоғида маншури парилиқ, Расволиқ учун ёзди манга ҳам хати иршод. Фурқат чаманида кеча тонг отқуча Нодир Булбул каби ғам қайдидадур нолаға мўтод. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_қошлари_е%2C_киприги_о%E2%80%98q%2C_ко%E2%80%98zlari_жаллод.... Downloaded from uzbekai.com.