Келурға ваъда қилиб, аҳдиға вафоламади... Нодир-Узлат Келурға ваъда қилиб, аҳдиға вафоламади, Кўзум йўли уза қотти-ю, ошноламади. Ғаму алам била ҳажрида кўп жафо чектим, Кўнгулга роҳати дийдорини раволамади. Таним фироқини тарёки айлади бемор, Лабини шарбати эҳсонидин даволамади. Бошима сочти фалак тунда ҳажр туфроғин, Кўзини учи била ҳолима қароламади. Гулиға булбули гулшанда айлади нола, Вале менинг каби шому саҳар наволамади. Маишат уйида шод ўлмади ики ҳамдам, Замона бир-биридан охири жудоламади. Фироқ меҳнати мундоғ қатиқ экан, Узлат, На деб висоли аро жонини фидоламади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Келург%E2%80%98a_ва%E2%80%99да_қилиб%2C_аҳдиг%E2%80%98a_вафоламади.... Downloaded from uzbekai.com.