Ўлан Нодир-Узлат Эй — алифдек қоматинг сарви чаман ёр-ёр, Хол лабинг кунжида мушки Хўтан, ёр-ёр, Кўнглум аро кирпигинг бўлди тикан ёр-ёр, Ҳажринг аро тортаман дарду миҳан ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ҳурмат аро, ёр-ёр, Мунча мени қўймагил фурқат аро, ёр-ёр. Бе — бути Ширинлиқо жонга бало, ёр-ёр, Эмди менинг ҳолима қилма жафо, ёр-ёр, Айлағуман тобакай оҳу наво, ёр-ёр, Ғам ўтиға солмоғинг борму раво, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, сарви равон, ёр-ёр, Кўнглум этиб қумридек оҳу фиғон, ёр-ёр. Те — таним этти хароб дард ила ғам, ёр-ёр, Жонни ҳалок айлади жавру ситам, ёр-ёр, Ишқ ўтидин ҳар замон тортам алам, ёр-ёр, Васл тамошосидин айла карам, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, файзи назар, ёр-ёр, Оғзинг аро тишларинг мавжи гуҳар, ёр-ёр. Се — самари нахлижон-меҳрувафо, ёр-ёр, Дардим уза шафқатинг эрди даво, ёр-ёр, Касрати ишқинг мани этти гадо, ёр-ёр, Лаъл лабинг шарбати жонга шифо, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, моҳвашим, ёр-ёр, Байти ҳазан кунжида дардкашим, ёр-ёр. Жим —жигарим қон эди шому саҳар, ёр-ёр, Кўнглуми аҳволидин айла хабар, ёр-ёр, Оҳим этиб чархни зеру забар, ёр-ёр, Бўлди манинг ҳолатим тарзи дигар, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ҳурлиқо ёр-ёр, Қўзгу каби оразинг эрди сафо, ёр-ёр. Ҳе — ҳарами жисм аро урди ниҳон, ёр-ёр, Кирпик ўқин отгали қоши камон, ёр-ёр, Жон қуши бўлған эмас ҳеч амон, ёр-ёр, Лутфунг эрур жисмима руҳи равон, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, шамсу қамар, ёр-ёр, Санга қачон ўхшагай хайли башар, ёр-ёр. Хе — хабаринг йўқ кўнгул ҳасратидин, ёр-ёр, Солди фалак бошима меҳнатидин, ёр-ёр, Тотиб эдим дарду ғам шарбатидан, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, қаро кўзлук, ёр-ёр, Тўти каби базм аро шакар сўзлук, ёр-ёр. Дол — дамим ўтидин куйди жаҳон, ёр-ёр, Ишрату айшим гули бўлди хазон, ёр-ёр, Айласа бўлмас ғамим шарҳу баён, ёр-ёр, Айла такаллум манга, писта даҳон ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, хулқи хушум, ёр-ёр. Бир йўли кўруб юзинг, кетти ҳушум, ёр-ёр. Зол — зиёд айлади волаларин, ёр-ёр, Очти кўнгул доғдин лолаларин, ёр-ёр, Сочти кўзум ашкдин жолаларин, ёр-ёр, Ёйди, жаҳонга тилим нолаларин, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, сабз қабо, ёр-ёр, Айламағил жонима мунча жафо, ёр-ёр. Ре — рамазон ойидек топти шараф, ёр-ёр, Лек қуёш бўлмади анга тараф, ёр-ёр, Ғамза ўқига кўнгул бўлди ҳадаф, ёр-ёр, Ишқи ўти айлади жонни талаф, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, бода ичар, ёр-ёр, Қоматиға ҳурлар ҳулла бичар, ёр-ёр. Зе — забару зер эрур чарху фалак, ёр-ёр, Ҳуснингга ошиқ эрур ҳуру малак, ёр-ёр, Ҳукмунга фармонпазир мурғу самак, ёр-ёр, Санга фидо айларам ҳарна керак, ёр ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, кони ҳаё, ёр-ёр, Эмди ҳамул ваъдаға айла вафо, ёр-ёр. Син — сафари саъдга яхши нафас, ёр-ёр, Ноқа хиром этмоғи савти жарас, ёр-ёр, Бўлмади кўнгул қуши банди қафас, ёр-ёр, Хуррам ўлуб чарх уза етти ҳавас, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, нақши нигин, ёр-ёр, Ҳасрат аро қон бўлуб нофаи Чин, ёр-ёр. Шин — шакарин лаблари Хизр суйи, ёр-ёр Балки анинг рутбаси бўлди қуйи, ёр-ёр, Бўлди хижил хаттидин мушк бўйи, ёр-ёр, Энди ўтум дудидин чарх уйи, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан ханда даҳан, ёр-ёр, Икки лаби лутфдин барги суман, ёр-ёр. Сод — сабоҳат юзи эрди қуёш, ёр-ёр, Оҳим ўти учқуни кўкка тутош, ёр-ёр, Жонни ҳалок айлади ул қора қош, ёр-ёр, Кўнглум ики кўзиға бўлди талош, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, Лайли насаб, ёр-ёр. Келки, жунунлуқ манга бўлди сабаб, ёр-ёр. Зод — зиё айлади юзларидин, ёр-ёр, Томди шакар шарбати сўзларидин, ёр-ёр, Тортти хижолат кийик кўзларидин, ёр-ёр, Чиқти саодат куни ўзларидин, ёр-ёр. Ҳай—ҳай ўлан, жон ўлан, турфа чаман, ёр-ёр, Оғзи аро тишлари дурри Адан, ёр-ёр. Те — талаб йўлида хор кўнгул, ёр-ёр, Васлға етмак учун зор кўнгул, ёр-ёр, Қилмади кўз ёшидин ор кўнгул, ёр-ёр, Қўймадй фарёдидин тор кўнгул, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, хирмани гул, ёр-ёр, Зулфини қуллобидин бўйнима ғул ёр-ёр. Зе — зафар топти жон роҳи билан, ёр-ёр, Кош ичар бодаии шоҳи билан, ёр-ёр, Бўлса эди ҳоладек моҳи билан, ёр-ёр, Ранги қолур тобакай коҳи билан, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, руҳфизо, ёр-ёр, Ҳасратида барча эл бўлди гадо, ёр-ёр. Айн — азиз айлаган тангри азал, ёр-ёр, Лаъли такаллум аро қанду асал, ёр-ёр, Ҳуснунга топилмағай ҳеч халал, ёр-ёр, Юсуфи соний санга бўлди масал, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, шоҳи жаҳон ёр-ёр, Фурқатида кўнглуми айлади қон ёр-ёр. Ғайн — ғаминг ўртади жисм ила жон, ёр-ёр, Ҳажринг аро ҳолатим бўлди ямон, ёр-ёр, Ишқ кўзум ашкини этти равон, ёр-ёр, Шому саҳар айларам оҳу фиғон, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ширин-шакар, ёр-ёр, Бўлди ўтимдин жаҳон зеру забар, ёр-ёр. Фе — фалаки зулмгар иши жафо, ёр-ёр, Ҳеч кишига этмади меҳру вафо, ёр-ёр, Бир-биридан барчани қилди жудо, ёр-ёр, Қетти бу оҳим ўти сўйи само, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, соҳибқирон, ёр-ёр, Бағрими қон айлаган ошуби жон, ёр-ёр. Қоф — қамар юзлугим жилва қилиб, ёр-ёр, Кетти ёлғузини ўтға солиб ёр-ёр, Мунда мени ташлабон, кўнглум олиб, ёр-ёр, Дарду ғами ўртади, шавқи қолиб, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан жон ўлан, оҳ нетай, ёр-ёр, Ишқ ўти дардидин қайда кетай, ёр-ёр. Коф — каломинг сени кони карам, ёр-ёр, Ҳусну малоҳатларинг боғи Эрам, ёр-ёр, Нолада кўнглум қуши мурғи ҳарам, ёр-ёр, Ишқда куймаклиғим ёзди қалам, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, куйди кўнгул, ёр-ёр. Лаъл лабинг холини суйди кўнгул, ёр-ёр. Лом — лабинг шарбати кавсар эмиш, ёр-ёр, Оғзинг аро тишларинг гавҳар эмиш, ёр-ёр, Хол юзинг боғида анбар эмиш, ёр-ёр, Анда саводи хатинг дафтар эмиш, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, лола қабо, ёр-ёр, Шавқинг ила тортаман савту наво, ёр-ёр. Мим — муҳаббатдин ул чашмаи ғам, ёр-ёр, Мавж аро селдек баҳри алам, ёр-ёр, Йиғлар ила дийдада қолмади нам, ёр-ёр, Борди кўнгул дард ила мулки адам, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, хуш тарабинг, ёр-ёр, Айлади қон бағрими ғунча лабинг, ёр-ёр. Нун — на билур дардими олам эли, ёр-ёр, Ҳеч саҳар эсмади васл ели, ёр-ёр, Оҳу наво нахлини синди бели, ёр-ёр, Жон қўшини нолада лол тили, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ҳусни қуёш ёр-ёр, Оҳим ўти чархга бўлди тутош, ёр-ёр. Вов — вафо аҳли йўқ икки жаҳон, ёр-ёр, Онча талаб айладим яхши-ямон, ёр-ёр, Барча паризодлар офати жон, ёр-ёр, Ҳеч киши бу дарддин топмас амон, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, Зуҳра жабин, ёр-ёр, Бўлди кўнгул қушлари нола ҳазин, ёр-ёр. Ҳе — ҳама ишқ ўтидин бўлди фано, ёр-ёр, Гарчи жаҳон шоҳидур этти гадо, ёр-ёр, Булбул этиб гул учун савту наво, ёр-ёр, Бошиға ушшоқни тушти бало, ёр-ёр, Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, шаҳду шакар, ёр-ёр, Ишқ ўтидин жонима хавфу хатар, ёр-ёр. Ломалиф — лоладек доғим очар, ёр-ёр, Кўздаги қон ёшларим кўкка сочар, ёр-ёр, Оҳим ўти дудидин барча қочар ёр-ёр, Ғунча сифат кўнглуми васли очар, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, жон ҳаваси, ёр-ёр, Сенсиз ўлуб чоклар тан қафаси, ёр-ёр. Yo — юбориб номалар жон қушидин, ёр-ёр, Келмади сўз лаълининг хомушидин, ёр-ёр, Кўнглума (ғам) юзлади туш-тушидин, ёр-ёр, Эзди бу Маҳжурким, беҳушидин, ёр-ёр. Ҳай-ҳай ўлан, жон ўлан, ғамза назар, ёр-ёр, Боди сабо васлдин берди хабар, ёр-ёр. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/О%E2%80%98lan. Downloaded from uzbekai.com.