Орази фикри қуёшдек жон уйин нур айлади... Нодир-Узлат Орази фикри қуёшдек жон уйин нур айлади, Жисмни васли хаёли байти маъмур айлади. Гул юзидин жилва айларға кўтарди пардани, Хотирим Мусо каби тан тоғини Тур айлади. Ғунчадек жон ёр қаддиға осилди сарнигун, Ишқ дори сабрсиз кўнлумни Мансур айлади. Боқмасун деб гулъузоримнинг қуёш рухсориға, Дуди оҳим рашкдин душман кўзин кўр айлади. Бўлдилар хомуш гулшан қушлари, солиб қулоғ, Ёрга ё тангри афғонимни манзур айлади. Бурни қон бўлғай етимнинг оғзи етса эшға, Чархнинг бедоди бахтим суйини шўр айлади. Солди ҳижрон жисмим узра лола янглиғ доғлар, Васлидин бу толеи носоз Маҳжур айлади. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Орази_фикри_қуёшдек_жон_уйин_нур_айлади.... Downloaded from uzbekai.com.