Қоматингдек даҳр боғи ичра бир шамшод йўх... Нодир-Узлат Қоматингдек даҳр боғи ичра бир шамшод йўх, Бўлса ҳам, лекин қадинг сарви каби озод йўх. Подшоҳлар зулм ила ўз мулкин этгандек хароб, Бир кўнгул илгингдин, эй бедодгар, обод йўх. Гарчи чўхдур манга бенгзар ғам чекан ушшеқлар, Ҳусн элида сен каби зулм этмоға мўтод йўх. Ҳажр аро холинг хаёли-ла кўнгулда доғлар Мунча нақд ила менингдек соҳиб истеъдод йўх. Маҳфили ғам ичра қон ичмакда мутриблар аро Навҳа оҳангини мендек соз эдан устод йўх. Сабр эт, кўп инжима, Нодир, жаҳон гулзорида Бир гуле офат самуми этмаган барбод йўх. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қоматингдек_даҳр_бог%E2%80%98и_ичра_бир_шамшод_ё%E2%80%98x.... Downloaded from uzbekai.com.