Солиб зийнат учун машшота зулф узра тароғини... Нодир-Узлат Солиб зийнат учун машшота зулф узра тароғини, Кўнгул чоки била гул топмади сунбул сўроғини. Магар ёримни келгай деб тажаммул бирла боғ ичра, Чаман шоҳи ясаб гул жинсидин туҳфа яроғини. Нигорим тунда базм айларға кўнглин айлади мойил, Фалак анжумларидин ёндурур ҳар ён чароғини. Вафо базмида май ўрниға ичмакдур юрак қони, Итобу мастлиқ бирла нега очмас қабоғини? Висели гулшаниға орзу бирла кирай деъам, Анинг ҳижрони бошимға кўторибдур таёғини. Бу заъф ила висоли каъбасиға етмоғим мушкил. Фироқи дашти бирла на дейин йўлни узоғини. Билибон лола қочти дашт уза, гул бағри қон бўлди, Жафоси ўртаган Узлатни ғамлиқ бағри доғини. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Солиб_зийнат_учун_машшота_зулф_узра_тарог%E2%80%98ини.... Downloaded from uzbekai.com.