Соқиё, лутф айла, тўлдур бода бирла жомни... Нодир-Узлат Соқиё, лутф айла, тўлдур бода бирла жомни, То чиқорғайман кўнгулдин кулфати айёмни. Журъа нўш айлаб висоли орзуси базмида, Мастлиқдин билмағайман субҳ бирла шомни. Ҳажр даштида этиб девоналиғни ихтиёр, Ташладим тандин либоси нанг бирла номни. Жилвасини йод этиб гулшан аро сиймобдек, Топмадим ҳаргиз кўнгулда сабр ила оромни. Сув бериб ашким нами бирла вужудим боғиға Кўзлари фикрида тиктим донаи бодомни. Ишқ даштини йўли гарчи узоғу ҳам махуф, Ёр васли каъбасиға боғладим эҳромни. Олам ичра бу тириклик уйқу эрмиш ё хаёл, Тарк этгил, эй кўнгул, шоду ғами авҳомни. Булбулосо нола эт, Узлат, кўнгулни боғида То сабо еткурса васли ёрдин пайғемни. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Соқиё%2C_лутф_айла%2C_то%E2%80%98ldur_бода_бирла_жомни.... Downloaded from uzbekai.com.