Танға эди руҳбахш лутфи такаллумлари... Нодир-Узлат Танға эди руҳбахш лутфи такаллумлари, Жонға тўкуб шаҳдлар лабда табассумлари. Ҳажрида куйган кўнгул нега фиғон этмасун, Шафқатидин кўп эди манга тараҳҳумлари. Ишқида бўлдум адо, мён каби йўқ бенаво, Кўз ёшим олдида кам баҳр талотумлари. Тундаги фарёдима, хотири ношодима, Йиғлади аҳволима чархни анжумлари. Васли майи базмиға эмди қачон тенглашур, Тўлса агар бодадин етти чалак хумлари. Узлатийни нолада кўрса агар андалиб, Солди хижолат аро созу тараннумлари. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Танг%E2%80%98a_эди_руҳбахш_лутфи_такаллумлари.... Downloaded from uzbekai.com.