Амирий ғазалига мухаммаси Нола Этибсен дарди ҳижрон иштидодидин ўлар ҳола, Таҳаммул айлагил мен телбадек ой ҳуснингга вола, Бўлубсен гарчи ҳасрат тиғидин паргола-паргола, Ҳаёли ёр этармен, эй кўнгил сен қилма кўп нола, Ўзинг инсофа келким васл аро ҳожатму дамола. Ўзингни бир нафас махмурлиқ бирла овут соқий, Замони мастлиқ кайфиятин лутф эт, унут соқий, Қизарди оразинг май тобидин, бир дам совут соқий, Мижозингга магар чарм келди манга тут соқий, Лабинг яъқути узра чиқти гавҳар ўхшатуб ҳоли. Каломинг жон берурга моҳир ўлди, йиғладим тинмай, Кўзинг қатлим этарга коҳир ўлди, йиғладим тинмай, Руҳингдин айру зулфинг моҳир ўлди, йиғладим тинмай, Юзинг даврида хатинг зоҳир ўлди, йиғладим тинмай, Ёғин ёғмоқ муқаррар бўлса гар ой даврида ҳоли. Ўзимни халқдин куйинг аро беркитмайин ҳар дам, Гуҳардек тишларинг бедодидин оғритмайин ҳар дам, Гулистони жамоли завқиму бартинмайин ҳар дам, Баҳори оразингни шавқимудур тинмайин ҳар дам, Симоби дийдалардин қатра-қатра ёғдирур жола. Ҳаёли бўлди муҳлик заҳри ҳижрон ичра тарёким, Неча жаҳд айласам ул нуқтаға тинмас чу идроким, Кўнгилларни сувайдосимудур ул шўх бебоким, Ҳоро ҳолингмудур ё лаъл гулфоминг уза токим, Чибин қўнмишмудур шаҳд истаюб шакар тилаёла. Нечук маҳбун кўнгилнинг хилватидин завқ ёдинким, Суя соғинур жон бирла сақлармиш саводинким, На янглиғ ким, кетурмиш мушк исини бил Хитодин ким, Эшитди, ҳол ороз васфини боди сабодинким, Қизарди рашкдин доғ ўлди, тоғ ўлди гулу лола. Тушуб бошимға тоша қуллиғидин давлати савдо, Хумонинг сояи болидин айлар нола истиғно, Тунукун чиқмамиш килким манинг ҳукм аснадин гўё, Амир ул хат билан рухсори васфин айладин иншо, Бу сўз овоза бўлди Румдин то мулки Бенгола. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Амирий_г%E2%80%98azaliga_мухаммаси. Downloaded from uzbekai.com.