Даҳрдин мен чекмаган андуҳу меҳнат қолдиму... Нола Даҳрдин мен чекмаган андуҳу меҳнат қолдиму Бошим узра ёрмаған гардундин офат қолдиму. Гарчи чекдим базми васлинг ичра ишрат соғари Ҳажрдин мен ютмаган хуноби ҳасрат қолдиму. Бўлди то кўнглим санинг султони ишқинг кишвари Шукрким, мен сурмаган оламда давлат қолдиму. Боға кирдинг ул қаду юз бирла то сайр этгали Сарв бирлан гулға осори тароват қолдиму.. Васл айёми кўзимдин оқди қон ёш онча ким Кўз очиб юзига боқмоқлиқға фурсат қолдиму. Мунча бепарво чиқиб оламға солдинг рустахез Ҳуснинг айёмида ойинлар саломат қолдиму. Бехабар зоҳид ўзингдин неча тоат қилғасен Бўлмаган торожи ишқи дину тиллот қолдиму. Йод этибдур Нолани лутф айлаб итлар ҳайлидин Йоди чирмашган кўнгилда эмди ҳасрат қолдиму. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Даҳрдин_мен_чекмаган_андуҳу_меҳнат_қолдиму.... Downloaded from uzbekai.com.