Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Андалиб, I) Нурмуҳаммад Андалиб Ўнгумни тутса бало Ҳинддин Ҳисорғача, Қароқчи тутса яна Қоршудин Хузорғача, Сув олса йўлими то Балхдин Бухорғача, Ҳиротдин агар ўт тушса Сабзаворғача, Бўлай самандару тортан ўзумни ёрғача. Жаҳонда оҳим ўтидин шарора туш-тушдур, Ки руқъам ҳар бири элтурга номавар қушдур, Кўрубман они бу оқшом, ўнгумму ё тушдур, Кўнгул доғи бу ўт ичра йўлуқса ҳам хуштур, Ки бўлса ҳамраҳим ул сарви гулъузорғача. Бало сипоҳи била дашти ғамда от сурушуб, Фазойи меҳнат аро бир-бирини охторушуб, Қарору тоқати сабрим бирин-бирин урушуб, Жунун аро боришиб, гоҳу гоҳ қичқиришиб, Етишсак иккимиз ул тунд шаҳсуворғача. Таним фироқ ўтидин хастау куюк бўлса, Yo’лимда турлу балолар сурук-сурук бўлса, Унгумға не келури кош билгулук бўлса, Эмас чу умр иши маълум, ҳар нечук бўлса, Ўзумни еткурайин ёр ўлон диёрғача. Фиғонки, бўлмишам ўз шаҳри кишваримда ғариб Кишим йўқ они жанозамға қилғали тарғиб, Етушмагай манга шояд азобдин осиб, Чу кўй ичра мозоримға берсалар тартиб, Қадамни қилса гаҳи ранжа ул мазорғача. Бу кун сабо бу кўҳан дайр аро топилмассан, Yo’линг махуфдурур қайтиб эмди келмассан, Ҳама фано йўлиға борди, боқий қолмассан, Эрур баҳор ғанимат, май ички, билмассан Ки даҳр боғида бўлғунг яна баҳорғача. Кел, Андалиби балокашға, соқиё, май бер; Қилай ман они ичиб, жонинга дуо, май бер; Хумор хастасидурман, топай шифо, май бер, Навоиё, ғамим ўлтурди, ғамзудо, май бер, Йўқ эрса бошла мани ёри ғамгузорғача. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас_%28Andalib%2C_И%29. Downloaded from uzbekai.com.