Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Андалиб, II) Нурмуҳаммад Андалиб Фарёдким, ман зорни ул гулъузор ўлтургуси, Қатлимға боғлаб тийғи кийн, зори низор ўлтургуси, Қошу кўзунг, холу хатинг бегонавор ўлтургуси, Бир кун мани ул қотили мажнуншиор ўлтургуси, Усрук чиқиб, жавлон қилнб, девонавор ўлтургуси, Очмиш гули рухсорини ул қомати наврастаким, Икки ҳилоли қошлари бир-бирина пайвастаким, Гисуларина бўлмишам ондин бери вобастаким, Ошиқ бўлурда билмадим мен нотавони хастаким, Ҳажр ўлса, ғам куйдургуси, васл ўлса, ёр ўлтургуси. Кирпикларини ўқларин боғлаб қоши ёсиғаким, Билмон не деб раҳм айламас ман зори шайдосиғаким, Кўнглум қушин банд айлади зулфи жалисосиғаким, Майдон аро, эй аҳли дин, кирманг тамошосиғаким, Юз кўрмайин ул кофири чобуксувор ўлтургуси. Жонимға роҳат еткурур лаълинг хаёли ўзгача, Учди жамолинг ҳажридин уйқу кўзимдин бу кеча, Мумкин эмас жон сақламоқ ман нотавони тонгғача, Лаълинг закоти май тутуб тиргузмасанг, эй муғбача, Дайр ичра мен дилхастани ранжи хумор ўлтургуси. Икки буногўшидаги кокул очибдур оразин, Жон риштасидек мушкбў сунбул очибдур оразин, Бу Андалиби зорға билкулл очибдур оразин, Дерлар Навоий қатлиға гул-гул очибтур оразин, Кўргунча они, войким, юз хор-хор ўлтургуси. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас_%28Andalib%2C_II%29. Downloaded from uzbekai.com.