Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Андалиб, III) Нурмуҳаммад Андалиб Ул паридин ўзгага телмурмағайсан, эй кўнгул, Айласа жавру ситам инжилмағайсан, эй кўнгул, Муддаийлар таънидин тортилмағайсан, эй кўнгул. Истасанг ҳажр ўтиға ёқилмағайсан, эй кўнгул, Ёрдин зинҳорким айрилмағайсан, эй кўнгул. Орзу айларсан ҳардам ул шакар гуфторни, Қомати сарву юзи гул, холи анбарборни, Оқибат ҳижронида ўлтургуси сан зорни, Ваҳ, не толеъдурки, топмай истаб умре ёрни, Чун сани ёр истагай топилмағайсан, эй кўнгул. Базм аро ул маҳлиқодин ғайри ҳавро бўлмасун, Балким ул Лайли билан Ширину Азро бўлмасун, Фурқатида бистаринг жуз хору хоро бўлмасун, Буки қон ёшим десангким ошкоро бўлмасун, Майл этиб ёшлар сори қотилмағайсан, эй кўнгул. Фитналар солди жаҳонга икки кофир кўзлари, Лек жон таъмин берур нутқ этса ширин сўзлари, Сўрсалар, де хўбларда йўқтур ондин илгари, Десалар Лайлиму ортиқ ҳусн аро ё ул пари, Гарчи мажнунсан, керак ёнгилмағайсан, эй кўнгул. Айлади пар қошлари қавсу кузаҳ ҳушингни маҳв, Ул мусаффо ғабғаби ҳоли манаҳ ҳушингни маҳв, YO санинг девоналиғ, ё бу фараҳ ҳушингни маҳв, Қилди чун соқий лаби теккоч қадаҳ ҳушннгни маҳв, То абад зинҳорким ойилмагайсан, эй кўнгул. Истабон бу гулситонда гулъузори оразин, Кўзларинг тортиб оқорди интизори оразин, Умринг ўтди кўрмадинг бир лаҳза ёри оразин, Ғунчасин ғамдин вале соқий баҳори оразин, Очса билмонким нетиб очилмағайсан, эй кўнгул, Андалибо, бу маҳол андеша бирла моҳу сол, Ёр васлин фикр этиб кўрмак хаёлидур хаёл, Дайр пири хизматида қилмайин касбу камол, Давлати боқий Навоийдек эрур топмоқ маҳол, То тамом ўзликни фоний қилмағайсан, эй кўнгул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас_%28Andalib%2C_III%29. Downloaded from uzbekai.com.