Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Андалиб, V) Нурмуҳаммад Андалиб Ҳар субҳу шом телбараб оғлормен яна Ул важҳдинки толиби дийдормен яна, Гаҳ сокини жафо, гаҳ сайёрман яна, Ҳайҳотким, бирав ғамидин зормен яна, Фарёдким, балоға гирифтормен яна. Жонимни олди қошу кўзу ораз узра манг, Кўнглумни ёқди шуълаи ҳижрон бедаранг, Эй аҳли дил, қачон бўлур ошиқта ному нанг, Оғзим қуруб, дамим тутулиб секрасам не тонг, Ким телба чобукимга жилавдормен яна. Зоримни кимга десам учар ҳуш бошидин, Бир ўқ қадалди сийнама пайваста қошидин, Фарёда келдилар ҳама нолам харошидин, Ҳар кеча бир қуёш ғамидин ғусса тошидин, Бошдин аёғ сипеҳрдек афгормен яна. Гаҳ водийи жунун аро мастона йўл тузуб, Ким телбараб фиғон ила, гаҳ ёва кўргузуб, Май ичгали ридоға солиб, бодани сузуб, Суфии ақл савмаасин, шукрким, бузуб, Дорул-фанои ишқда хаммормен яна. Туз, Андалиб, «Ироқ»у «Ҳижоз» айлагил фиғон, Гоҳи Нишовурига тебранар «Исфаҳон», Шарҳи ғамингни айлагил ушшоқ аро аён, Ақл итти, ҳуш кетти, кўнгул куйди, чиқди жон, Шукр эт, Навсиёки, сабукбормен яна. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас_%28Andalib%2C_В%29. Downloaded from uzbekai.com.