Фузулий ғазалига мухаммас (I) Нурмуҳаммад Андалиб Токи кўрдум чашми фаттонингдадур ғаммозалар, Доғлар кийдим юзинг шаънида юз андозалар, Рашк кожидин юзига урди маҳваш ғозалар, Ҳар китобаким лаби лаълинг ҳадисин ёзалар, Риштаи жон бирла ишқ аҳли они шерозалар. Меҳмоним бўлдинг, эй дилбар, қўл урдум кисага, Кокулинг савдосидин нақдимни бермон насяга, Холи мушкининг қилибдур рўзгоримни сияҳ, Бу на сирдур сирри ишқинг демадим бир кимсага, Шаҳра душмушман сани севдум деюб овозалар. Ошиқ ўлманг деб насиҳатлар кўб этти пири ишқ, Найлайинким жону кўнглум бўлдилар тасхири ишқ, Ман ўлар ҳолатға етдим йўқмудур тадбири ишқ, Чоклар кўксумда сонмангким очибдур тийри ишқ, Кўнглуминг шаҳрина меҳринг кирмака дарвозалар. Риндлар бирла қилиб ҳар дам фиғону арбада, Аҳли олам бўлдилар фарёду ноламдин зада, Шукрлиллаҳ, манзилу маъво бўлубдур майкада, Шайхлар майхонадин юз дўндурурлар масжида, Бетариқатларни кўрким тўғри йўлдин озалар. Андалибосо чекиб ҳардам фиғону замзама, Ул қуёшнинг оразидин мунфаилдур меҳру маҳ, Бир куни бўлғай фироқингнинг висоли, ғам ема, Эй Фузулий. ёр агар жавр этса андин инжима, Ёр жаври ошиқа ҳар дам муҳаббат тозалар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фузулий_г%E2%80%99azaliga_мухаммас_%28I%29. Downloaded from uzbekai.com.