Мусамман Нурмуҳаммад Андалиб Мубталоман, оҳким, бир рашки ризвон оллида, Юз бало, юз фитна бор, ул чашми фаттон оллида, Зор жисмим бўлди қон, бу нўги мижгон оллида, Тоб тушди қоматимға зулфи чавгон оллида, Ўйнаса гўй этгумен бошимни ғалтон оллида, Поймол ўлмоқ керак бу шўхи жавлон оллида, Буду нобудум агар тенг бўлди жонон оллида, Зарраи йўқ, бори тенгдур, меҳри рахшон оллида. Тийра қилди субҳим ул хуршиди тобон ҳажр аро. Солди ғам чоҳиға рашки моҳи Канъон ҳажр аро, Оллоҳ-оллоҳ, мен киби йўқтур паришон ҳажр аро, Ашку оҳим бўлди сарсар бирла тўфон ҳажр аро. Бу балолардин қутулмоқлик не имкон ҳажр аро, Баҳри ашкимдин сув олмиш абри найсон ҳажр аро, Кўзларимнинг чашмаси оллида Уммон ҳажр аро, Кўз биайниҳ ўйладурким чашма Уммон оллида. Борғали ул маҳлиқо, ваҳким, паришондур димоғ, Қонға тўлди онсизин базм ичра мийноди аёғ, Топмадим ҳаргиз нишонин кў-бакў айлаб сўроғ, Мумкин эрмас бу суубатлар била топмоқ фароғ, Зоҳир этти лаъли йодида кўзим қонлиғ булоғ, Лола очти боғ, гул очти бу янглиғ қайси боғ, Васл ичинда дўзах ўти бирла қўйғон тоза доғ, Оташин гулдек гумон қил доги ҳижрон оллида. Ҳажр шоми тинмай ўтлуғ оҳлар чекдим далир, Уртаниб кул бўлди онинг тобидин моҳи мунир, Кўзларим шўробаси оллида дарё чун ғадир, Бири Жайҳуни баширу бири Сайҳуни назир, Бер манга ҳуснунг закотин ҳам гадомен, ҳам фақир, Лутф этиб илким тутуб бўлсанг на бўлди дастгир, Эй мусулмонлар, не ҳолатдурки ишқ этмиш асир, Юз мусулмон хайлини бир номусулмон оллида. Эй ажал, жоним олиб бергил манга сабру қарор, Йўқса ҳижрон илкида қўйма мени зору низор, Васли хуршидин тилаб жисмим бўлубдур зарравор, Умредур беэътимоду, жонға йўқтур эътибор, Оғзидек бўлдим адам, белини айлаб ихтиёр, Андалибо, кўйи жонон сори этсанг сен гузор, Эй Навоий, жон сабо оллида қилғаймен нисор, Бу гадо ҳолин деса, етганда султон оллида. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мусамман. Downloaded from uzbekai.com.